буюргандан кейин, унинг ҳукми мусулмонларга нисбатан шаръий ҳукм бўлиб қолади. Бундан бошқалари шаръий ҳукм деб эътибор қилинмайди. Чунки битта шахсга нисбатан битта масалада шаръий ҳукм бир нечта бўлмайди. Лекин халифа ақида масалаларида бирор нарса табанний қилмайди. Чунки бундай табанний мусулмонларни ақидаларида танг аҳволга солиб қўяди. Бироқ, бидъат ва ҳаво аҳллари носоғлом ақидалар билан намоён бўлишса, давлат уларни жазолайди, агар бу ақидаларга эътиқод қилганлар кофир бўлишмаса. аммо уларнинг ақидалари куфрга олиб борса, уларга нисбатан муртадлар ҳукми асосида муомала қилинади. Шунингдек, халифа ибодатларда ҳам бирор нарса табанний қилмайди. Чунки бундай табанний мусулмонларга ибодатларида машаққат пайдо қилади. Шунинг учун халифа ақидаларда - модомики улар исломий ақидалар экан - муайян раъйга мутлақо буюрмайди. Шунингдек, ибодатларда (закот, жиҳод ва ийд кунларини белгилашдан ташқари) ҳам - модомики бу ибодатлар шаръий аҳкомлар экан - муайян ҳукмга буюрмайди. Булардан бошқа муомалаларнинг ҳаммасида (савдо-сотиқ, ижара, уйланиш, талоқ, нафақа, ширкат ва бошқаларда), жазо чораларининг ҳаммасида (ҳадлар ва таъзирларда), озиқ-овқатлар, кийимлар ва ахлоқ масалаларида халифа табанний қилиш ҳуқуқига эга. Мусулмонлар халифа табанний қилган нарсаларда унга итоат қилишлари шарт.
1. Оталари муртад бўлгандан кейин туғилган муртадлар фарзандлари, ўзларининг мушрик ёки аҳли китоб эканликларига мувофиқ ғайримусулмон деган эътиборда муомала қилинадилар. 2. Ўзларини мусулмон деб даъво қиладиган ва Ислом ақидасига зид ҳаёт кечирадиганларга муртадлардек муомала қилинади. 3. Аҳли китоблар. 4. Мушриклар, буларга бутпарастлар, сабиийлар, мажуслар, ҳиндулар ва аҳли китоб бўлмаганлар киради.
Охирги икки тоифа ўз эътиқодлари ва ибодатлари билан қолдирилади. Улар никоҳ ва талоқ ишларида ўз динларининг талабларига бўйсунишади. Давлат улар учун ўзларидан қози тайинлайди. Бу қози мазкур ишларда юзага келган хусуматларни давлат маҳкамаларида кўриб чиқади. Аммо озиқ-овқат ва кийим-кечаклар хусусида улар умумий низом
104-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203
|